"Челси" Диего Коста учун 150 млн евро сўраяпти


Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Диего Костани Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубига ўтиши борасида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.

Abola нашрининг маълум қилишича "аристократлар" қишда испаниялик форвардни 107 млн еврога сотишни рад этган. Боиси, "Челси" мавсум ўртасида Костанинг ўрнига муносиб номзод топа олмаган эди. Хабарларга қараганда лондонликлар 28 ёшли форвардни 150 млн еврога баҳолашмоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, у ҳолда Коста дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум АПЛда 32та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!