“Челси” энг иқтидорли футболчисини қўлдан чиқармоқда

  • 17 Jul 23:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” академиясида тарбиялаётганлар орасида энг истеъдодлиси сифатида тан олинган Тино Ливраменто тез орада “Саутгемптон”га ўтиб кетиши кутилмоқда.

Tecno

Бош мураббий Томас Тухель бошчилигида ўтказилган музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Лондон клуби иқтидорли ўйинчини янги шартномага кўндира олмади.

Тино Ливраментонинг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. 18 ёшли футболчиларга сардорлик қилиб келаётган футболчи ҳозирча ўзидан кичик ёшдаги тарбияланувчилар билан бирга машғулот ўтказмоқда.

Клуб берган шартномани ҳали имзоламаган футболчи ҳозирнинг ўзида “Брайтон”, “Астон Вилла”, “Милан” ва “Лейпциг” каби жамоалардан аниқ таклиф олди.

Comments

You must be logged in to commet!