“Челси” энг зўр ўйинчисига биттада ўринбосар топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг “Челси” клуби раҳбарияти Энцо Фернандес ўрнига Франция терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ману Коне́ни сотиб олишни хоҳламоқда.

Энцо Фернандес тез орада “Манчестер Сити”га ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Footmercato хабар берди.

Манба маълумотига кўра, француз футболчиси Лондон клубининг трансфердаги асосий мақсадига айланган.

“Челси” трансфер ойнасининг сўнгги соатларида Ману Коне́нинг вакиллари билан боғланиб, трансфер имкониятини муҳокама қилган.

Ўтган мавсумда Коне “Рома” сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозордаги қиймати 50 миллион еврога баҳоламоқда .

Коне Франция терма жамоаси сафида 19 та учрашув ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!