"Челси" етакчилари билан янги шартнома имзоламоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби жамоа футболчилари билан янги шартнома имзолаш борасида бош қотирмоқда.
"The Telegraph" нашри тарқатган хабарга қараганда, жамоа ярим ҳимоячи Мэйсон Маунтга мавсум сўнгида битимни янгилашни таклиф этган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Шунингдек, "аристократлар" ҳимоячи Рис Жэймсни ҳам Лондонда олиб қолмоқчи. "Кўклар" раҳбарияти сўнгги учрашувларда анча яхши ўйин намойиш этаётган лотерални қўйиб юбормоқчи эмас. Англиялик футболчига 2025 йилга қадар давом этадиган битим таклиф этилиши кутилмоқда.
Мудофаанинг яна бир вакили Андрес Кристенсен "Челси" билан янги шартнома имзолаши мумкин. Томонлар аллақачон музокаралар столига ўтирган ва жараён муваффақиятли якунланиши эҳтимолга яқин.
Фикрлар