"Челси" еврокубокларда ғалаба қозониш бўйича "Манчестер Юнайтед"га етиб олди

Хабарингиз бор кеча Боку шаҳрида Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда Лондоннинг икки гранди – “Челси” ҳамда “Арсенал” ўзаро баҳс олиб борди. Голларга бой кечган ўйинда “аристократлар” ҳамшаҳарларига ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа “Челси” еврокубокларда 6-марта ғолиб бўлди. Аниқроғи, ушбу жамоа Европа лигасида 2 марта, Кубок эгалари кубогида 2 марта, Чемпионлар лигасида 1 марта ва УЕФА Суперкубогида 1 марта ғалаба қозонган. Эътиборлиси, лондонликлар бу борада “Манчестер Юнайтед”га тенглашиб олишди.

Қайд этиш лозимки, АПЛ клублари орасида бу борадаги рекорд “Ливерпул”га тегишли. Мерсисайдликлар шу кунгача жами 11 марта еврокубокларда зафар қучишган. Агар улар 1 июнь куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финалида ҳам ғалаба қозонишса, ушбу рекордни янада мустаҳкамлаб олишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Gaffarov Muzaffar
30/05/2019 10:34
Kecha Kanchelskiyni Chelsi g'alaba qozonadi degan intervyusidan keyin sayta bosh ko'targan chala eksertla qani endi?