"Челси" Франциядаги юлдуздан воз кеча олмади
«Монако» жамоаси ярим ҳимоячиси Ламин Камара Лондоннинг «Челси» клуби диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ўтган ёзда амалга ошмай қолган трансферга қарамай, «Челси» ҳануз Камарага қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, 2027 йилга бориб келишув албатта амалга ошади, деган кафолат йўқ.
Жорий мавсумда 22 ёшли сенегаллик футболчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда етти ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва бир голли узатма муаллифига айланди.
Камаранинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар