"Челси" франциялик футболчи Нкунку билан келишувга эришди
"Челси" клуби "Лейпциг" жамоаси вакили Кристофер Нкунку билан келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Футболчи 2023 йил июль ойидан лондонликлар таркибига келиб қўшилади. Барча расмий ҳужжатлар имзоланиб бўлгани айтилмоқда.
Нкунку Жаҳон чемпионатини эрта тарк этди. У жароҳат сабаб мундиал ўйинларини ўтказиб юборди.
Фикрлар