"Челси" франциялик ҳужумчини сотиб олмоқчи

  • 10 Jul 19:30
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" ёзги трансферлар ойнасида страйкер сотиб олишни режа қилган. "Аристократлар" радарига "Монпелье" вакили Элье Вахи тушди. Бу ҳақда "Lequipe" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, лондонликлар тез орада расмий таклиф билан чиқади. Клуб Тахминан 30 миллион евро сарфламоқчи. "Челси" курашда ёлғиз эмас. "Айнтрахт" ҳам 20 ёшли ҳужумчини сотиб олишни истайди.

Вахига "Лацио", "Бонмут" ва "Унион Берлин" каби клублардан қизиқишлар бўлган. Аммо футболчининг нияти каттароқ жамоага ўтишдир.

Comments

You must be logged in to commet!