
"Челси" футболчилари ҳалок бўлган Диогу Жотанинг оиласига пул жўнатади
"Челси" футболчилари Диогу Жота ва Андре Силванинг оиласига ёрдам беришга қарор қилишди. Футболчилар Испанияда 3-июль куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлишган эди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун "Челси" футболчиларга тахминан 15,5 миллион доллар бонус ажратди. Бу пуллар футболчилар ўртасида тенг тақсимланади.
Шу билан бирга, клуб ва футболчилар маблағларнинг бир қисми Диогу Жота ва Андре Силва оиласига юборилиши ҳақида биргаликда қарор қабул қилишди. Бу ҳақда The Athletic ўз саҳифаларида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Челси" ўтган ойда ПСЖни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Комментарии