FourFourTwo нашри “Челси” клубининг қоидани бузган футболчилари қанча миқдорда жарима тўлашларини эълон қилди.

Унга кўра жамоа тадбирларига кеч қолган футболчи кечиккан ҳар бир дақиқаси учун 600 евро жарима тўлайди. Машғулотларга кеч қолинган тақдирда эса бу рақам 23 минг еврога айланади.

Бундан ташқари жамоа мажлисида телефони жиринглаган футболчи 1100 евро тўлаши керак. Шунингдек чигалёзди машғулотларига кечиккан футболчи ҳам худди шунча жаримага тортилади.

Агар футболчилар белгиланган жаримани икки ҳафта ичида тўлашмаса, жарима миқдори ошиб бораверади.