“Челси” футболчилари шокка тушди

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг ишдан олинишини кўпчилик кутмаган бўлиб чиқди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, жамоа футболчилари аргентиналик мутахассиснинг кетиши ҳақидаги хабардан шокка тушган. Чунки Почеттинонинг ўзи ҳам кетиши мумкинлиги тўғрисида бирор ишора ҳам бермаган экан.

- Ўйинчилар бу янгиликка ишонгиси келмади. Жамоа чат ва мессенжерларида бу хабар тарқалганида кўпчилик нима бўлаётганини тушуна олмади. Футболчиларнинг аксариятига Почеттино жуда ёқарди ва шунинг учун ҳам улар ҳафа бўлди, - деб маълумот тарқатди клуб ичидаги манба.

“Челси”га тажрибали мутахассиснинг футбол фалсафаси тўғри келмагани бу истеъфога асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Чунки Маурисио Почеттино якунланган мавсумда жамоани Европа кубогларига олиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!