"Челси" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди

Лондоннинг "Челси" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигерни яна жароҳат безовта қила бошлади.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра германиялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Шу боис у 3 ҳафта майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум “Челси” сафида бор йўғи 1 та ўйинда иштирок этди, қолган пайт эса даволанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!