"Челси" футболчиси "Барселона"нинг "радарига" тушиб қолди
"Челси" раҳбарияти молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилиш зарурлигини ҳисобга олиб, ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкин бўлган футболчилар билан музокараларни бошлаб юборди.
El Nacional нашри хабарига кўра, “аристократлар” сафини тарк этиши мумкин бўлганлардан бири сифатида тилга олинаётган ярим ҳимоячи Кай Хаверц "Барселона"нинг диққатини зхига тортмоқда. Бундан ташқари, 23 ёшли германиялик футболчи учун курашда “Бавария” фаворит эканлиги ҳам қайд этилган.
Нуфузли трансфермаркт портали экспертлари Кай Хаверцни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Агар 2022/2023 йилги мавсумни оладиган бўлсак, немис футболчиси турли мусобақаларда 37та ўйинда 9та гол урган.
Кай Ҳаверц "Челси"га 2020 йилнинг сентябрь ойида "Байер"дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар