“Челси” футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Туркиянинг “Галатасарой” клуби “Челси” ҳимоячиси Курт Зумага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда RMC нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра турк клуби 23 ёшли франциялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ, футболчининг ўзи бундан аввал Антонио Контенинг ўрнига келадиган бош мураббий билан гаплашиб олиш истагини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зума ўтган мавсумни "Сток Сити" сафида ижара асосида ўтказган эди. У ушбу жамоада 37та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!