"Челси" футболчиси Голландия клубига ўтди

"Челси" ҳимоячиси Хуан Кастильо янги мавсумни Голландия чемпионатида ўтказадиган бўлди.

АЗ клуби 20 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Кастильо “Челси”га 2019 йилда кўчиб ўтган бўлсада, “аристократлар” сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Лондон гранди уни “Аякс”га ижарага бериб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!