«Челси» футболчиси Италия клубига кўчиб ўтмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

27 ёшли англиялик ҳимоячи Трево Чалоба фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради. Футболчининг «Комо» клубига ўтиши ҳақида маълумотни машҳур футбол инсайдери Дэвид Орнштейн эълон қилди.

Хабарга кўра, Чалоба бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади. У муваффақиятли якунланса, футболчи Италия клуби билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Орнштейн маълумотига кўра, «Комо» Чалоба учун 25 миллион фунт тўлайди, яна 5 миллион фунт эса бонуслар кўринишида собиқ клубига ўтади. Ҳимоячи Англия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатига жалб этилган, бироқ майдонга фақат Францияга қарши учинчи ўрин учун ўйинда (6:4) тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!