
"Челси" футболчиси мавсумни "Ньюкасл"да якунлайдиган бўлди (фото)
Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кенеди мавсумнинг иккинчи қисмини “Ньюкасл” сафида ўтказадиган бўлди.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича “қарғалар” 21 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишган.
Маълумот учун, Кенеди “Челси” сафида АПЛда 2015/16 йилги мавсумда дебют қилган эди. Бироқ, у жорий мавсум премьер-лиганинг бирорта баҳсида ҳам иштирок этмаган.
Фикрлар