Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко Европа грандларининг диққат эътиборига тушди.

RMCsport нашрининг хабар беришича 24 ёшли франциялик футболчининг хизматларига ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиб қолишган.

Маълумот учун, Бакайоко ўтган мавсумни “Милан” сафида ижарада ўтказди ва А Сериянинг 31та учрашувида иштирок этиб, 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Transfermarkt талқинига кўра унинг нархи 35 млн еврога баҳоланмоқда.