"Челси" футболчиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин

The Telegraph нашри хабарига кўра, "Челси" вингери Педро ёзда клубни тарк этади.

Таъкидланишича, 32 ёшли испаниялик "аристократлар" билан келишувни узайтирмайди, шу сабаб футболчи ўзига янги клуб излаш ишларини бошлаб юборган.

Хабарларга кўра, "Астон Вилла" Педрони эркин агент сифатида қўлга киритиш учун яқин вақтлар ичида музокара ўтказишни бошлайди.

Жорий мавсумда испаниялик АПЛ баҳсларида "Челси" сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, голлик вазиятларда иштирок этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!