"Челси" ҳали ҳамон "Барселона" ярим ҳимоячисини кузатиб бормоқда

CHERY AUTO

"TEAMtalk"нинг хабар беришича, "Челси" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда ва лондонликлар диққат билан кузатаётган футболчилардан бири — "Барселона" жамоасида ўйнаётган Марк Касадо ҳисобланади.

Tecno

Маълумотларга кўра, "Челси" 22 ёшли Касадони жамоанинг ҳозирги таркибига жуда мос тушади, деб ҳисобламоқда. Машҳур футбол портали Transfermarkt эса Марк Касадонинг бозор қийматини 30 миллион еврога тенг деб баҳолаган.

Касадо "Барселона" сафида ўйин амалиётига эга, бироқ асосий таркибда доимий жой олмайди. 2025/2026 йилги мавсумда у 15 та учрашувда майдонга тушиб, бир голли пас қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию