"Челси" ҳам Искога қизиқиб қолди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Искога Англия премьер-лигасидан яна бир даъвогар пайдо бўлди.

Берилган маълумотларга кўра 25 ёшли испаниялик футболчига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Гап шундаки, “аристократлар” Искони ёзда “Реал”га ўтиши мумкин бўлган Эден Азарга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 34та учршувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!