"Челси" ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

  • 10 апрель, 2023, 15:13
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" Бен Чилуэлл билан шартномани узайтиради, дея хабар берди "Teh Athletic" нашри. Янги битим 2027 йилгача амал қилади. 

Tecno

Англиялик ҳимоячи лондонликлар сафини ёзда тарк этадиган футболчилар орасида бор эди. У "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди. Гвардиоланинг ўзи ушбу трансферни истади, бироқ "аристократлар" Чилуэллни қўйиб юбормасликка қарор қилди. 

26 ёшли футболчи 2020 йилда "Лестер"дан "Челси"га кўчиб ўтган. У илк мавсумида жамоа билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Аммо жароҳатлар сабаб ҳимоячи кўплаб муҳим ўйинларни ўтказиб юборди. Февралда сафга қайтган Бенжамин клубининг ҳар битта баҳсида қатнашиб келмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!