"Челси" ҳимоячиси "Галатасарой"га ўтмоқда

Fotomac хабарига кўра, англиялик футболчининг янги жамоаси "Галатасарой" бўлади. Хабарда айтилишича, турк клуби Кэхилл билан шахсий келишувга ҳам эришган.

"Аристократлар" асосий таркибдаги ўрнин йўқотган футболчини бериб юборишга тайёрлар. Ижарага беришлари ҳам мумкин. Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси келгуси йил ёзда ниҳоясига етади.

У янги мавсумда Англия Премьер-лигасида бирорта ўйинда иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!