"Челси" ҳимоячиси клубни тарк этиши мумкин
"Аристократлар"нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска клубнинг чап қанот ҳимоячиси Бен Чилуэллни жамоадан кетиши мумкинлигини тасдиқлади. Футболчининг кетишига асосий сабаб Кукурельянинг сўнгги ўйинлардаги ишончли ҳаракатлари бўлмоқда. Шу билан биргаликда, англиялик ҳимоячи ўтган мавсум жароҳатга мойил бўлиб қолаётган эди.
Ҳимоячига АПЛнинг "Манчестер Юнайтед" клуби қаттиқ қизиқиш билдирмоқда. Ҳозир ушбу трансфер бўйича асосий фаворит "қизил иблислар" бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Чилуэлл 2020 йил "Лестер" клубидан "Челси" сафига келиб қўшилган эди. Бен Лондон клуби таркибида умумий 106та ўйинда ҳаракат қилиб, 9 та гол ва 12 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 28 ёшли ҳимоячининг Трансфермарктдаги нархи 28 миллион евро бўлиб, унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўжалланган.
Фикрлар