"Челси" ҳимоячиси "Ювентус"га кўчиб ўтади

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер мавсумнинг иккинчи ярмини "Ювентус"да ўтказишга яқин турибди.

Todofichajes нашри маълумотига кўра, клублар ҳужжат ишларини якунлаб бўлишди. Туринликлар 27 ёшли футболчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи.

Transfermarkt портали ҳимоячинининг трансферини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Рюдигер "Челси" сафида барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушди.

Олдинроқ, "Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира қишда "Эвертон"га эркин агент мақомида ўтаётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!