"Челси" ҳужумчилар олишдан "тўймаяпти"
Лондоннинг "Челси" клуби сўнгги кунларда Гарначо ва Гиттенсга жуда катта қизиқиш билдирмоқда.
Хабарингиз бор, "аристократлар" вингери Михаил Мудрик бир неча ой олдин допинг сабаб дисквалификция қилинган эди. Бундан ташқари, сўнгги кунларда Нкункунинг ўйини кутилганчалик чиқмаяпти. Шу боис, клуб раҳбарлари қишки трансферлар ойнасида бир нечта вингерлар вариантини кўриб чиқмоқда.
"Sky Sports" нашрининг хабар беришича, ҳозирда "Боруссия Дортмунд" ва "Манчестер Юнайтед" қанот ҳужумчилари ҳисобланган Жейми Гиттенс ва Алехандро Гарначо энг яхши вариант сифатида кўрилмоқда. Манбага кўра, икки клуб ҳам яхшгина сумма эвазига ўз футболчиларини қўйиб юборишга тайёр,
Маълумот ўрнида, Жейми бу мавсум "арилар" сафида 26 та учрашувда иштирок этиб, 11 та гол ва 5 та голли узатма беришга улгурган бўлса, аргентиналик футболчи жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 31 та беллашувда қатнашиб, 8 та гол ва 5 та ассист амалга оширган.
Фикрлар