«Челси» ҳужумчиси фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Лиам Делап яқин вақт ичида клубини ўзгартириши мумкин. Бунга асосий сабаб сифатида унга доимий ўйин амалиёти етишмаётгани кўрсатилмоқда.

The Independent нашри хабар беришича, 23 ёшли англиялик футболчи ушбу ёзги трансферлар ойнасида Лондон клубини тарк этиши эҳтимоли катта. Ёш ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш истагини «Ипсвич» ва «Ноттингем Форест» клублари билдирган. «Челси» раҳбарияти Делапни сотиш орқали камида 35 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Лиам Делап Англия чемпионати доирасида «Челси» таркибида 28 та ўйинда майдонга тушди. У шу вақт мобайнида бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!