Ads

"Челси" мавсумни "Милан" сафида ижарада ўтказаётган "Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаинни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Лондонликларнинг фикрича 31 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери борасидаги музокаралар жуда қийин ва узоқ вақт олиши мумкин. Боиси, агар "Челси" уни сотиб олишни хоҳласа "Милан" билан ҳам, "Ювентус" билан ҳам келишишига тўғри келади. Шу боисдан "аристократлар" бир футболчи учун иккита клуб билан музокаралар ўтказишни хоҳлашмаган.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум "россонерилар" сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.