"Челси" икки нафар франциялик футболчини трансфер рўйхатига киритди
Лондоннинг "Челси" клуби Франциядан икки нафар футболчини трансфер рўйхатига қўшди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри журналистлари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, "аристократлар" "Сент-Этьен" ҳужумчиси Жилиан Н’Гессан ҳамда "Ренн" жамоаси ҳимоячиси Жереми Жакега қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча томонлар ўртасида аниқ музокаралар олиб борилмаган.
Англия чемпионатининг 17 туридан сўнг Энцо Мареска шогирдлари 29 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугун эса "Челси" ўз майдонида "Астон Вилла" жамоасини қабул қилади.
Фикрлар