"Челси" икки юлдуздан воз кечди

Англиялик таниқлик журналист Мэтт Лоу “Челси” ёзги трансферлар вақтида биринчи бўлиб қайси ўйинчиларини сотиб юборишидан хабар топганини маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, Томас Тухель мавсум якунлангач, таркибни кучайтиришни ҳужум чизиғини янгилашдан бошлайди. Биринчи бўлиб, Тимо Вернер ва Кристиан Пулишич сотиб юборилади.

Германиялик ҳужумчи ўз ҳамюрти қўл остида асосий таркибдан муқим жой олгани йўқ. У майдонга тушган баҳсларда танқид остида қоляпти.

Америкалик ҳужумкор футболчи айрим учрашувларда гол ёки ассист билан жамоага кам бўлса-да, фойда келтирмоқда. Бироқ мураббийлар штабини Пулишичнинг умумий жисмоний ҳолати қониқтирмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!