"Челси" "Интер"нинг собиқ футболчисини қўлга киритмоқчи

  • 3 март, 2020, 00:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Порту" клуби ҳимоячиси Алекс Теллес "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Express нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 27 ёшли бразилялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Ўз навбатида Теллес ҳам жамоасини ўзгартирмоқчи ва шу боис “Порту” билан шартномасини узайтиришни хоҳламаяпти.

Маълумот учун, Теллес “Порту” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 38 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!