“Челси” жамоаси “Реал”, “Ман Сити” ва “Бавария” ўлжасини илиб кетмоқчи

 

“Байер” ярим ҳимоячиси Леон Бэйли ёзги трансфер мавсумида жамоасини ўзгартиришга янада яқин турибди. Бу ҳақда Metro нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ёш иқтидор эгасига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ ямайкалик футболчининг хизматларига “Бавария”, “Манчестер Сити” ва “Реал” катта қизиқиш билдирганди.

Айни дамда “Челси” Бэйлини қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Унинг товон пули 95 миллион еврога тенг.

Футболчининг ўзи Лондонда тушган суратини "Инстаграм"даги саҳифасига юклади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!