Ads

 

“Челси” жамоаси раҳбарияти “Лестер” клуби ҳужумчиси Жейми Вардига қизиқиб қолди. Лондон клуби Диего Коста ва Антонио Конте можаросидан кейин шундай йўл тутди. 

Бош мураббий Антонио Конте ҳужумчи Альваро Моратага шерик қидирмоқда ва айни вақтда клуб раҳбарияти Жейми Вардини кўзламоқда. 
 
Маълумот учун, англиялик футболчининг "Лестер" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда.