"Челси" Жиру ўрнига Россия премьер-лигасидан ҳужумчи олиб келмоқчи

  • 2 января, 2020, 11:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг ЦСКА клуби форварди Фёдор Чалов "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 21 ёшли футболчини қишки трансферлар даврида 23,5 млн еврога сотиб олишмоқчи. У лондонликлар сафидан кетиши кутилаётган Оливье Жирунинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Чалов жорий мавсум москваликлар сафида 27 та ўйинда иштирок этди ва 6 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию