"Челси" Кантени қанчага сотишини маълум қилди

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячи Н'Голо Кантени сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” мураббийлар штаби франциялик футболчини ортиқ асосий ўйинчилардан бири, деб ҳисобламайди. Шу боис жамоа раҳбарияти уни 70 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Унга эса ПСЖ, "Реал" ва "Ювентус" клубларидан қизиқишлар бор.

29 ёшли Канте жорий мавсум "Челси" сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!