"Челси" катта трансферларни кўзлаяпти

Хави Эрнандес “Челси” ҳимоячилари Сесар Аспиликуэта ва Андрес Кристенсенни ёзда эркин агент сифатида “Барселона”га кўчиб ўтишга кўндиргани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Ҳар икки футболчи “аристократлар”нинг янги битим бўйича таклифини қабул қилгани йўқ.

Томас Тухель ҳозирдан уларга ўринбосар топиб қўйди. Германиялик мутахассис танловида ўзгариш рўй берди. У “Севилья”да ўйнаётган Жюль Кундени олиш фикридан воз кечди.

Ҳозир “Челси” мутасаддилари “Реал”дан Эдер Милитао ва “Ювентус”дан Маттейс де Лигтни Лондонга чорлаяпти.

Мадридликлар ҳам, Турин клуби раҳбарияти ҳам ўз ўйинчиларига яхши таклиф бўлса, ёзда уларни қўйиб юборишга қарши эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!