
“Челси” катта умидлар билан олиб келинган дарвозабонидан айрилди
“Челси”нинг асосий дарвозабони Капе Аррисабалага ишончли ўйин намойиш эта олмаганидан кейин лондонликлар Франция чемпионатида пишган Эдуард Мендини олиб келган эди.
Фрэнк Лэмпард эндигина дарвозабон масаласида хотиржам бўлган бир паллада кутилмаган муаммо чиқди. Менди Сенегал терма жамоаси таркибида жароҳат олди.
28 ёшли дарвозабон терма жамоа қароргоҳидан Лондонда қайтиб келди. Энди у тиббий кўрикдан ўтказилади ва жароҳатининг даражаси, тикланиш муддати бўйича қўшимча текширувлардан ўтади.
“Ренн” жамоасидан 24 миллион еврога сотиб олинган тажрибали голкипер “Челси”нинг учта учрашувида қатнашиб, иккита гол ўтказиб юборди.
Фикрлар