"Челси" Кепа ўрнига ўзига зўр дарвозабон топди

"Челси" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий посбони Кепа Аррисабалага ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Express нашри тарқатган хабарга кўра, “аристократлар” бу борада "Аякс" дарвозабони Андре Онана номзодини кўриб чиқишмоқда.

24 ёшли камерунлик дарвозабон “Аякс” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 39 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 37 та гол ўтказиб юборди. Унинг трансфери эса 36 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!