"Челси" ким қайси рақамни олганини эълон қилди
Лондоннинг «Челси» клуби 2026/2027 йилги мавсум учун жамоа футболчиларининг расмий рақамларини эълон қилди.
Рўйхатдан Украина терма жамоаси ярим ҳужумчиси Михаил Мудрик ҳам ўрин олди. Допинг можаросидан кейин футболга қайтган Мудрик янги мавсумда 33-рақам остида майдонга тушади. Аввал унга тегишли бўлган 10-рақам эса Коул Палмер ихтиёрида қолди.
Бундан ташқари, биринчи рақам дарвозабон Роберт Санчесга берилди.
Леви Колуилл 6-рақам, Педру Нету 7-рақам, Энцо Фернандес 8-рақам, Жоао Педро эса 9-рақамда ўйнайди. Жамоа сардори Рис Джеймс 24-рақамни, Мойсес Кайседо 25-рақамни, ёш истеъдод Эстевао эса 41-рақамни қабул қилди.
Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев «Челси»нинг ушбу рўйхатига киритилмади. Сабаби — у 2026/2027 йилги мавсумни «Бёрнли» сафида ижара асосида ўтказади.

Фикрлар