"Челси" клуби "Ювентус" футболчисига "кўз тиккан"

“Челси” клуби “Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Caught Offside” нашри хабарига кўра, лондонликлар футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда ва нидерландиялик билан орқа чизиқдаги муаммоларни ҳал қилмоқчи.

Айни дамда де Лигт "Ювентус" билан шартномасини 2025 йилгача узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, аммо агар “кекса синьора” унинг маошини оширмаса, Маттейс янги битим тузиш ниятида эмас.

Ҳимоячи якунига етган мавсум “Ювентус”нинг А серия доирасидаги 32 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 гол ёзиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунденинг трансфери учун ҳам асосий фаворит ҳисобланади. Лондон клуби ёзда жамоани тарк этадиган Кристенсен ва Рюдигер ўрнига камида иккита ҳимоячи сотиб олиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!