"Челси" Ковачич борасида бир қарорга келди

  • 11 May 15:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич клуби рўйхатини ўзгартиришга яқин турибди. "Guardian" нашрининг малум қилишича, футболчи Лондон клуби билан кетиш ҳақида билан келишиб олди.

Tecno

29 ёшли футболчи учун мумкин бўлган каръера вариантлари орасида "Бавария", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" бор. Ковачичнинг “аристократлар” билан тузган меҳнат шартномаси келаси ёзда тугайди.

"Челси" Матеони кейинги йили текинга бой бермаслик учун мавсум охирида сотишга қарор қилди. Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Ковачич жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 2 та самарали узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!