“Челси” Куртуани қўрқитиб қўйди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. A Bola нашри тарқатган хабарга кўра, футболчига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Лондонликлар устози Антонио Конте Тибо Куртуага кучли рақобатчи топиш мақсадида Облакни олиб келишни истамоқда. Бу билан Куртуани кетишга қўрқитишни ҳам режалаштирган.

yan oblak

Айни дамда Облак жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. У 12 декабрь куни “Вильярреал” билан бўлган ўйинда жароҳат олган эди.