“Челси” “Лестер” футболчисини харид қилмоқчи
Ads

 

“Лестер” жамоаси ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, 27 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқмоқда. Дринкуотернинг трансфери 9 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда англиялик футболчи АПЛнинг 29 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилган. Унинг “Лестер” билан шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади.