"Челси" "Лестер"ни мағлуб этиб, сўнгги тур олдидан 3-ўринга кўтарилиб олди

Англия Премьер-Лигаси 37-туридан ўрин олган "Челси" - "Лестер Сити" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашув "аристократлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга "Челси" сафида 47-дақиқада Антонио Рюдигер ҳамда 66-дақиқада Жоржиньо (пенальтидан) муаллифлик қилган бўлса, "Лестер"нинг ягона голи 76-дақиқада Келечи Ихеаначо номига ёзилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ҳар қанча қизғин ўтган бўлмасин, шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, очколари сонини 67 тага етказиб олган "Челси" онлайн турнир жадвалида "Лестер"ни ортда қолдириб, 3-ўринга қўтарилиб олди. "Лестер" эса 66 очко билан 4-ўринга тушиб кетди.

  • 90+9'

    Учрашув якунланди! "Челси" иродали ғалабани қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+8'

    Рюдигер ва Ихеаначо тортишмоқда.

  • 90+7'

    Сеюнжу Пулишични чиройли тарзда зарарсизлантирди.

  • 90+6'

    Айозе Перез майдон марказида ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 90+5'

    Ўйин янада чўзиладиганга ўхшайди.

  • 90+4'

    Менди ҳамда Амартей сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    Ҳамма уларни ажратишга ҳаракат қилмоқда.

  • 90+2'

    Рюдигер, Рикардо, Менди ҳамда Зума тортишиб кетди. Майдонда жанжал...

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Айозе Перезнинг кучли зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 88'

    Вильфред Ндиди сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 87'

    Ҳакамга қарши чиққани учун Аспиликуэта огоҳлантирилди.

  • 87'

    Ўзгариш: Аспиликуэта ўрнига Зума ўйинга қўшилди.

  • 86'

    Бурчакдан тўпни Жеймс ўйинга киритди, омадсиз уриниш.

  • 85'

    Пулишичнинг саъй ҳаракатлари эвазига бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 83'

    Позицион ҳужум давом этади.

  • 82'

    Тўп олдида Чиллуэл ва Жеймс.

  • 82'

    Вернер йиқитилди, ҳужум тўхтатилгани боис Фофана сариқ карточка олди.

  • 81'

    Ихеаначонинг зарбаси Эдуар Мендига қийинчилик туғдирмади.

  • 79'

    Вернердан яна бир кулгули ҳаракат. У чалқанчасига зарба берди, бироқ жуда ноаниқ.

  • 79'

    Жарима зарбаси ишлаб олинди. Чиллуэл уни ижро этади.

  • 78'

    Голдан илҳомланган "тулкилар" босимни тўхтатмаяпти.

  • 77'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Келечи Ихеаначо ниҳоят мақсадига эришди! Ҳисоб қисқарди: 2-1!

  • 76'

    Ихеначонинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 75'

    "Лестер" позицион ҳужум уюштиришда давом этмоқда.

  • 73'

    Майдонда кураш авжида. Ўйин темпи тушгани йўқ.

  • 71'

    Айозе Перезнинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган кучли зарбасини Менди ушлаб олди.

  • 70'

    Зарбалар статистикаси: 14-1. Аниқ зарбалар: 6-0.

  • 69'

    "Челси" марказдаёқ устунлик қилиб, қарши ҳужумларга ўтиб кета олмоқда. Ажойиб ўйин.

  • 67'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жоржиньо кучсизгина зарбаси билан ўнг бурчакни ишғол қилди. 2:0! Ўйин давом этади.

  • 66'

    Пенальти! Бош ҳакам ВАРга мурожаатидан сўнг пенальти бор деб топди. Жоржиньо уни ижро этади.

  • 65'

    "Вернер" йиқитилди. Жарима майдончаси чизиғи устида хавфли вазият юзага келади.

  • 64'

    Қарши ҳужумда Вернер ва Кастань ёлғиз қолди, сўнги зарбани Шмейхель қийинчиликсиз ушлуб олди.

  • 64'

    Тилеманснинг бурчакдан узатган тўпи бу сафар ҳам омадсиз.

  • 63'

    "Лестер" бу сафар ўнг қанотдан бурчак тўпи ишлаб олди. Олбрайтон фаол.

  • 62'

    Бурчакдан тўпни "Лестер" ўйинга киритиб берди, омадсиз.

  • 60'

    "Лестер"да ўзгариш: Жеймс Меддисон ўрнига Келечи Ихеаначо ўйинга қўшилди.

  • 60'

    "Челси" ўта чиройли комбинацион ўйин кўрсатмоқда.

  • 59'

    Дриблинг кўп ишлатган Рюдигер йиқитилди. Жарима зарбаси.

  • 57'

    Рюдигернинг узатмасидан кейин тўпга Аспиликуэта ета олмади. Шмейхель ўз ўрнида.

  • 55'

    Футболчилар баъзи эпизодларда бироз қўпол ҳаракат қилмоқда.

  • 53'

    Назорат ҳамон Тухель шогирдларида. 

  • 51'

    Мэйсон Маунтга тиббий ёрдам керак. У майдонда ётибди.

  • 49'

    Гол уриб олган "кўклар" ўйинни назорати қилишда давом этмоқда.

  • 47'

    ГОООООООООЛ! Мезбонлар ва ниҳоят, ҳисобни очди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Рюдигер дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Айозе Переснинг зарба аралаш узатмасига шериклари ета олмади.

  • 43'

    Маунтнинг узатмасидан кейин Пулишич яқин масофадан аниқ зарба бера олмади.

  • 41'

    "Тулкилар" кетма-кет икки бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 39'

    Вернер бу сафар тўпга мослаша олмади. Тимонинг омади келмаяпти негадир.

  • 38'

    Мэйсон Маунтнинг жарима майдони ичидан йўллаган "пушка" зарбасига аниқлик етишмади.

  • 37'

    Лондонликлар тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди. Ҳужумлар ҳам тобора хавфлилашиб боряпти.

  • 35'

    ЙЎҚ! Вернер яна ўз услубида! Тўп Тимонинг қўлига текканлиги туфайли Майк Дин голни бекор қилди.

  • 34'

    ГООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Вернер дарвозага киритди.

  • 34'

    Рис Жэймснинг хавфли кўринган зарбаси ҳимоячидан ўтмади. Мезбонларда бурчак зарбаси.

  • 32'

    Канте ўз ўрнини Ковачичга бўшатиб берди.

  • 32'

    Собиқ жамоадоши Чилуэллни ортдан чалиб йиқитган Пересга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 31'

    Пулишич ва Вернер бир-бирини тушунмай ҳаракат қилди. Натижада, тўп йўқотилди.

  • 29'

    Тьяго Силванинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 28'

    Маунт яқин масофадан дарвозани "ўққа тутди". Зарба бироз ноаниқ кетди.

  • 27'

    "Аристократлар" босимни тобора кучайтирмоқда.

  • 25'

    Вардининг чиройли услубда берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 24'

    Меҳмонлар бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 22'

    Вернернинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади. Тимо ўз услубида!

  • 20'

    Футболчилар Майк Динга эътироз билдиришда давом этмоқда. Гарчи эпизод ўтиб кетган бўлсада.

  • 18'

    Вернер рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча жим.

  • 17'

    Суюнжу огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 15'

    Жарима майдони ичида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Пулишич якунда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 14'

    Жамоадоши оширган тўпга Чилуэлл ета олмади. Тўп йўқотилди.

  • 12'

    Тилеманснинг узатмасидан кейин тўп Вардига қадар етиб бормади. Жэймс яхши ҳаракат қилди.

  • 11'

    "Тулкилар" кроослар эвазига рақиб босимини енгишга ҳаракат қиляпти.

  • 9'

    Жарима майдонига қўрқмай ёриб кирган Кантенинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Пулишичнинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

  • 8'

    Ўз услубига мувофиқ, Тухель шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 6'

    Рис Жэймснинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Аспиликуэта зарба бера олмади. Мезбонлар ўйинни етарлича фаол бошлади.

  • 4'

    Чилуэллнинг хавфли узатмасидан кейин шерикларидан ҳеч ким тўпга ета олмади.

  • 3'

    Жамоалар илк дақиқалардан ҳужумкор футбол намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!