"Челси" Левандовски учун "Бавария"га қанча бермоқчи?

Лондоннинг "Челси" клуби "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски учун 114 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Хабарларга қараганда 29 ёшли польшалик тўпурар “аристократлар”нинг ёзги трансферлар давридаги асосий нишони бўлиб турибди. Левандовскига шунингдек ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Левандовски якунланган мавсум Бундеслигада жами 30та ўйинда майдонга тушиб 29та гол уришга эришди ва кетма-кет учинчи мавсум ушбу мусобақада тўпурарликни қўлга киритган илк легионерга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!