"Челси" Лофтус-Чик билан шартномани узайтирмоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чикга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра "аристократлар" раҳбарияти вингери Каллум Хадсон-Одои билан юзага келган салбий ҳолатларни инобатга олиб, айнан Лофтус-Чик билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишган.
Маълумот учун, 23 ёшли Лофтус-Чик жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар