"Челси" "Лондон дербиси"да 10 киши бўлиб қолган рақибини аранг енгди!

Англия Премьер-Лигаси 19-туридан ўрин олган кичик "Лондон дербиси" ўз ниҳоясига етди. Ўз уйида "Челси"ни меҳмон қилган "Фулхэм" минимал ҳисобда мағлуб бўлди ва аутсайдерлар зонасига мустаҳкам ўрнашиб олди. Маунтнинг 78-дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонган "Аристократлар" эса, 3 ўйинлик мағлубиятли сериясига нуқта қўйган ҳолда жадвалда 3 поғона баландлаб, 7-ўринга кўтарилиб олди. 

44-дақиқада мезбонлар футболчиси Робинсон ўйиндан четлатилгач, уларда бир киши кам бўлиб қолганди ва ўйинни 10 киши бўлиб якунлашди.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди! "Челси" меҳмонда ажойиб ғалабани қўлга киритди ва 7-ўринга кўтарилди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+4'

    Аспиликуэта қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 90+1'

    Хадсон-Одои бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 90+'

    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Лукман сариқ карточка олди. Фол хавфли эди.

  • 84'

    "Фулхем" таркибида 2 ўзгариш амалга оширилди: Ола Аина ва Бобби Рид ўрнига Жо Брайан ҳамда Абубакар Камара ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Тьяго Силва сариқ карточка олди.

  • 80'

    Иван Кавалейру ўрнига Жошуа Онома майдонга тушди.

  • 78'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Челси" ҳисобни очмоқда! Маунт дарвозанинг ўнг бурчагига кучли зарбаси билан тўпни жойлаб қўйди. 0-1!

  • 75'

    "Челси" сафида 2 ўзгариш: Зиеш ўрнига Каллум Хадсон-Одои, Жиру ўрнига Вернер майдонга тушди.

  • 74'

    "Фулхем" футболчиси Харрисон Рид жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг ўйинни давом эттириш-этмаслиги сўроқ остида.

  • 73'

    Хаким Зиеш фол учун сариқ карточка олди.

  • 71'

    Иван Кавалейру ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 69'

    Бобби Рид қўполлик учун сариқ карточка олди.

  • 67'

    Темми Абрахам боши билан тўпни 11 метрлик нуқта устидан дарвозага йўналтирди, дарвозабон уни қайтарди.

  • 65'

    Жоржиньо ўрнига Тэмми Абрахам ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Жиру офсайдда қолиб кетган.

  • 61'

    Аспиликуэтанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 60'

    Маунт тўпни ҳаводан жарима майдонига етказиб беради.

  • 59'

    Енгил пас қабул қилиб олган Зиеш дарвозага ажойиб зарба берди, бироқ тўп блокланди. Бурчак тўпи.

  • 56'

    Зиешнинг зарбаси дарвозадан бироз баландроққа чиқиб кетди.

  • 54'

    Маунт яна бир бор бурчак тўпини ижро этади. Ола Аина тўпни жамоасига қайтарди.

  • 52'

    Маунт бу сафар тўпни ўйинга киритади. Бу сафар ҳам сўнгги сонияда тўп блокланди.

  • 51'

    Ҳимоячиларнинг ҳаракатидан сўнг бурчакка чиққан тўпни Зиеш яна бир бор ўйинга киритиб берди, бироқ сўнгги дақиқада ҳимоячи уни узоқлаштирди.

  • 49'

    Хаким Зиеш бурчак тўпини яқиндаги шериги билан ўйнади. Ҳимоячилар яхши ўйнашди.

  • 47'

    Қанот ҳаками Аспиликуэтанинг офсайдда қолиб кетганига ишора қилди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Робинсон майдондан четлатилди. Рақибга қарши бундай ҳаракат қилиб бўлмайди. Ҳақли жазо!

  • 41'

    Кавалеро Тетенинг узатмасиша аниқ йўналиш бериб юбора олмади. 

  • 39'

    Риднинг бурчак узатмасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 36'

    Зиешнинг бурчакдан узатган навбатдаги тўпи ҳам ноаниқ.

  • 35'

    Чилуэллнинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 32'

    Пулишич узоқ масофадан зарба берди. Ноаниқ. 

  • 30'

    Жиру ҳужумда қоидани бузди. 

  • 27'

    Бурчакдан Зиеш узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 26'

    Рюдигернинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 24'

    Зиешнинг жарима майдонига узатган тўпини Ареола ушлаб олди. 

  • 21'

    Маунтнинг бир ўзи олдинга борди. Ҳимоячилар сўнгги паллада зарбага имкон бермади. 

  • 17'

    Лукманнинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 16'

    Ковачич чиройли пас билан шеригини бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар унинг ҳаракатларини "ўқиди".

  • 13'

    Чилуэллнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 10'

    Зиешнинг жарима майдонига узатмасига шериклари зарба йўллаб юбора олмади. 

  • 9'

    Жиру яхши позицияга очилиб борди, аммо зарба ўхшамади. 

  • 6'

    Рид ҳужумда қоидани бузди. 

  • 4'

    Бурчакдан узатилган тўпга "Челси" футболчилари зарба бера олмади. 

  • 3'

    "Челси" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 19-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс "Фулхэм" ва "Челси" жамоалари ўртасида кечади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!