Ads

Лондоннинг “Челси” клуби “Реал”нинг икки нафар футболчиси - Хамес Родригес ва Альваро Мората борасида “қироллик клуби”га расмий таклиф тайёрламоқда.

Таъкидлаш керакки, “Манчестер Юнайтед” “аристократлар” билан деярли келишувга эришган Ромелу Лукакуни йўлдан уриб, уни ўз сафига қўшиб олди. Айни шу сабабли ҳам “Челси” “қизил иблислар” кўзлаган икки етакчи футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи олмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра лондонликлар Мората ва Хамес учун “Реал”га 150 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.