"Челси" "Манчестер Сити" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Хулиан Альварес бошқа инглиз клубининг қизиқишлари доирасида. "Transfer News Central" нашри хабарига кўра, аргентиналик ҳужумчи хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби харидор бўлмоқда.

"Аристократлар" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида 23 ёшли ҳужумчини сотиб олишни режалаштирмоқда. "Transfermarkt" портали уни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида Альварес 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!