"Челси" Маркос Алонсони бу ёз сотмайди

Лондоннинг “Челси” клуби “Реал” ва “Атлетико”нинг қизиқишларига сабаб бўлаётган ҳимоячиси Маркос Алонсони бу ёз сотмайди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри испаниялик иқтидор эгасини жамоа учун муҳим футболчи деб ҳисобламоқда.

Устига-устак, агар “Челси” Алонсони сотган тақдирда ҳам унинг ўрнига янги футболчи қўшиб ололмайди. Чунки, АПЛда аллақачон трансфер деразаси ёпилиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!